Вячеслав Куприянов
1939 йили Новосибирск шаҳрида туғилган. Ленинграддаги Олий ҳарбий-денгиз қурол муҳандислиги билим юртида таҳсил олган. Москва чет тиллар институтининг таржима факультетини битирган. Инглиз, олмон, француз, испан, латиш, арман ва бошқа тиллардан шеърлар таржима қилган. Эркин шеър амалиётчиси ва назариётчиси. «Охиригача гапиришга йўл беринг (2002), «Вақт қасидаси» (2010), «Инсонларга хос нарса» (2013), «Зиддият» (2019) каби Россияда нашр этилган бир неча тўпламлар ва хориж тилидан таржима қилинган қирқдан ортиқ назмий китоблар муаллифи. Шеърлари барча Европа ва бир қатор Осиё тилларига ўгирилган. Кўплаб Россия ва халқаро мукофотлар, жумладан, Россия Федерацияси мукофоти, Бранко Радичевич (Сербия) номидаги мукофот, Австрия маориф вазирлиги мукофоти, «Москва қоғоз ўрами» (Сербия), «Naji Naaman literary prize»(Япония) мукофоти, Бунин мукофоти, В. Маяковский мукофоти ва бошқа мукофотлар лауреати. Македонский адабиёт ҳассаси совриндори. Россия ёзувчилар Уюшмаси ва Сербия ёзувчилар Уюшмаси аъзоси. Москвада яшайди.
Адабиётшунос ва мунаққид Артём Скворцов унинг шеърияти ҳақида сўзлаб, шундай деганди: «Куприянов шаклсиз тил талатўпига назокатли ва парадоксли ўзак билан ёриб киради. Сўзлашдаги кўтаринкилик, одатда, тийиқсиз эҳтирос билан қўл ушлашиб боради, аммо бу ерда кўтаринки руҳ нозик аниқлик билан, мутойиба билан бирлашади. Шоир ҳеч қачон товушини кўтармайди».