Андрей Рубанов
Рубанов Aндрей Викторович (1969 йилда туғ.) — носир, кинодраматург, журналист. Ясная Поляна (2017) ва Миллий бесцеллер (2019) мукофотлари совриндори.
Москва вилояти, Узуново қишлоғида туғилган. Москва давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган, шунингдек, университетда ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Бирмунча вақт қурилишда ишчи, сўнг тадбиркорлик қилган. У Россия Федерациясининг Чеченистондаги ваколатли органда матбуот котиби бўлиб ишлаган.
2005 йилда ёзувчининг дебют китоби «Экинг ва ўстиринг» автобиографик романи нашр этилди. Ундан кейин «Буюк орзу», «Ҳаёт муваффақиятлари», «Хлорофилия», «Тирик ер», «Ватанпарвар», «Йод», «Финист — Ясный сокол», «Босқиндан огоҳлантиришлар» (Василий Авченко билан ҳамкорликда), «Қизил дарахтлик одам», «Жестко и угрюмо» номли бир қатор китоблари босмадан чиқди.
Муаллиф «Янги реализм» ва фантазия жанридаги асарларни ёзади. Рубановнинг қаҳрамонлари жасур, шафқатсиз ва улкан эҳтирослар билан яшайдилар.