Василий Белов

Белов Василий Иванович (1932—2012) — ёзувчи, ношир. СССР давлат мукофоти (1981), РФ давлат мукофоти (2003) ва яна бир қатор мукофотлар соҳиби.
Вологод вилояти Харов тумани Тимониха қишлоғида туғилган. Мактабни тугатиб дурадгорлик, моторчилик, пайвандчилик билан шуғулланган. Аввал заводда, кейин туман газетасида ишлаган. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. Вологодда истиқомат қилган.
Ёзувчи «қишлоқ прозаси»нинг тарафдорлари ва моҳир усталаридан, Россия шимолида тадқиқотлар олиб борган ва кундаликлар яратган. «Одатий ишлар» ва «Дурадгорнинг ҳикоялари» повестлари унга тезда шуҳрат келтирган. Унинг «Лад. Тарбия ҳақида очерклар» ва «Россия шимолидаги кундалик ҳаёт» номли тадқиқот ва қайдномалари ҳам юқори баҳоланади. «Арафа», «Инқилоб йили» ва «Соат олти» романларида ёзувчи ХХ асрда яшаган қуллар тақдири ҳақида сўз юритади. Рус тилининг ҳимоясига, унинг миллий-маънавий асосларини тиклашга салмоқли ҳисса қўшган.