Ольга Славникова
Славникова Ольга Александровна (1957 йилда туғ.) — ёзувчи, эссеист, адабий танқидчи. «Русский Букер» (2006), «Ясная Поляна» (2018) мукофотлари совриндори.
У Свердловскда мудофаа муҳандиси оиласида дунёга келади. Ураль давлат университетининг журналистика факультетида ўқийди. Турли нашриётларда ва «Урал» журнали таҳририятида ишлайди. Айни шу журналда унинг илк ижодий ишлари босилиб чиқади.
Славникованинг илк повести «Биринчи курс қиз» 1988 йилда босилиб чиққан. Адибанинг биринчи йирик асари, сеҳрли-реалистик руҳда ёзилган «Ит ўлчамидаги чигиртка» романи ҳам китобхонларда, ҳам танқидчиларда яхши таассурот қолдирди. «Танҳо акс», «Ўлмас», «Енгил бош», «Узунликка сакраш» романлари, «2017» антиутопияси, ҳикоялар тўпламлари уни энг моҳир ёзувчилар қаторига қўшди.
Славникова ижодида фалсафийлик ва кескин ижтимоий муаммолар баёни иборалар тили ва филигра услуби билан уйғунлашган. Танқидчилар фикрича: «Унинг ҳар бир китоби қўл меҳнатининг нодир намунасидир» (Сергей Сиротин).