Алексей Иванов

Иванов Алексей Викторович (1969 йилда туғ.) — ёзувчи. «Большая книга» (2006), «Ясная Поляна (2006), РФ ҳукумати (2017) ва бошқа бир қатор мукофотлар совриндори.
Горький шаҳрида (Нижний Новгород) кемасозлар оиласида туғилган, Перм шаҳрида мактабни тамомлаган. Урал давлат университетининг журналистика ва санъат тарихи факультетларида таҳсил олган. Ўқитувчи, қўриқчи ва гид бўлиб ишлаган.
Ёзувчининг «Сердце Пармы» (2003) деб номланган тарихий романи танқидчиларнинг Иванов ҳақида ёрқин чиқишлар қилишига, ёзувчининг ўз тили ва мавзуси борлиги ҳақида ёза бошладилар. «Общага-на-Крови», «Географ глобус пропил», «Золото бунта», «Ненастье» каби асарлари билан китобхонлар ўртасида катта эътиборга сазовор бўлди. Урал тўғрисида маданий тадқиқотлар жанрида бир қатор китоблар ёзди. «Хребет России», «Горнозаводская цивилизация», «Ёбург», «Вилы» кабилар шулар жумласидандир.
Иванов рус классик прозасини оммавий маданият услуби билан уйғунлаштиради. Унинг матнларида реализм мистицизм билан, динамика воқеалар изчиллиги билан бетакрор пейзаж ва тасвирлар портретлари орқали янада бойиган.