Владислав Отрошенко
Отрошенко Владислав Олегович (1959 йилда туғ.) — ёзувчи ва эссенавис. Россия Федерацияси ҳукумати мукофоти (2014), «Ясная Поляна» мукофоти (2003) ва бошқа бир қатор Россия ва Европанинг нуфузли мукофотлари лауреати бўлган.
Новочеркасскда туғилган. Москва давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Радиода ишлаган ва Европа университетларида рус адабиётидан маърузалар ўқиган. Биринчи китоби «Уч сатр» 1991 йилда нашр этилган. «Мени бошлаб бор, кўр одам», «Ижоднинг сирли тарихи», «Фотоальбомга қўшимча» сингари романлари нафақат Россияда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган.
Европа танқидчилари Отрошенкони «Фантастик оламларнинг лирик кашфиётчиси» деб аташади; муаллиф Милорад Павич ва Маркес билан қиёсланади. Ёзувчининг асосий мавзуларидан бири казаклар ҳаётидир. П. Басинскийнинг фикрича, Отрошенко асаридаги казаклар образлари «Шолоховнинг казаклар ҳақидаги қарашларининг антиподларидир. Отрошенконинг казаклари ўзига хос эстетикага эга рус самурайларидир.