Илья Бояшов
Бояшов Илья Владимирович (1961 йилда туғ.) — ёзувчи, тарихчи ва таржимон. Миллий бестселлер мукофоти (2007) совриндори.
А. И. Герцен номидаги Петербург давлат тарих факультетини тамомлаган. У саёҳатчи гид, почтачи, киномеханик, қоровул бўлиб ишлаган. Нахимов номидаги денгиз қўшинлари махсус мактабида тарих фанидан дарс берган. У шунингдек, нашриётда муҳаррир, «Аврора» журналида масъул котиб бўлиб ишлаган. Даврий нашрларда илк бор 1988 йилда кўриниш берган. «Мури йўли» романи чоп этилгач, унинг прозаси ўзига хос воқелик сифатида тан олинган. Ўқувчиларга унинг оммабоп романи «Танкчи, ёки Оқ йўлбарс», шунингдек, «Адан» ва «Ғумбак» каби қиссалари кўпроқ манзур бўлди.
Танқидчиларнинг фикрича, «Бояшов матнлари тан олинган эстетик ва ижтимоий қадриятларни ўзгартиришга мойил рус телбалигининг сохта-масхаромуз кулгу анъаналарига ишора қилади...»