Евгений Карасёв
1937 йил Калинин шаҳри (ҳозирги Тверь)да туғилган. Тақдири қийин кечган инсон: урушда етим қолган, чўнтаккесар ўғри бўлган, болалар қамоқхонасига тушган, шундан сўнг умумий ҳисобда қамоқхоналарда йигирма йил ўтирган, етти бор судланган, суд томонидан ашаддий жиноятчи деб топилган. Тиканли симлар ортида ўрта мактабни тугатган ва ўша ерда ёзишни бошлаган. Мамлакатнинг олис ўлкаларида ўрмон кесиш ва темир йўл қурилишларида ишлаган. 1986 йилдан жиноят оламини тарк этиб, комиссион дўкон директори сифатида фаолият кўрсатган, осори-атиқаларнинг баҳоловчиси бўлган. Унинг «Яратганнинг йўллари» тўплами 1992 йилдагина дунё юзини кўрган. У еттита шеърий ва достонлар тўплами муаллифи, жумладан, «Худосизлик юки» (1998), «Айблов гувоҳлари» (2000), «Адашган ўғилнинг қўшиқлари» (2003), «Ашёвий далиллар» (2014). Ҳикоя ва қиссалардан иборат бир неча китоб, шунингдек, қамоқ хотиралари ҳақида «Параллел олам» (2007) китобини нашр қилдирган. «Новий мир» ва «Арион» журналлари мукофоти, «Anthologi» назмий мукофоти, Н. С. Гумелёв номидаги мукофотлар лауреати. Россия Ёзувчилар юшмаси аъзоси. 2019 йилда вафот этган.
О. Карасёв ҳақида Олег Чухонцев, Юрий Кублановский, Татьяна Бек, Максим Амелин каби шоирлар ёзишган. Танқидчи Лев Данилкин «у ажойиб, бу ердагиларга сира ўхшамайдиган шоир — қани фақат шоир сифатида бўлса» деб айтганди.