Олег Дозморов
1974 йилда, Свердловск (ҳозирги Екатеринбург) шаҳрида туғилган. Урал Давлат университетининг филология факультети ва Москва Давлат Университети журналистика факультетини тугатган. Юк туширувчи, қоровул, кутубхоначи, ўқитувчи, журналист, муҳаррир бўлиб ишлаган. Урал давлат университети қошидаги адабий уюшмани, «Урал» журнали қошидаги «Лебядкин» адабий клубини бошқарган. Бешта шеърий китоб: «Очиқ жой» (1999), «Шеърлар» (2001), «Саккиз қаторли шеър» (2004), «Бегемотга қараш», «Урал акценти» (2019) муаллифи. «Урал» журнали мукофоти, «Рус мукофоти», «Москва ҳисоботи» мукофотларининг совриндори. Лондонда истиқомат қилади.
Дозморов нафақат рус мумтоз шеърияти варақлари ҳошиясида шеърлар ёзишга журъат топади, балки ундан палимпсест сифатида фойдаланишдан ҳам тортинмайди. У шундай иллюзия яратадики, ўқувчига бу контекстни англашнинг мутлақо кераги йўқ.