Александр Тимофеевский

1933 йили Москвада туғилган, қамалдаги Ленинградда яшаган. Бутунроссия Давлат кинематография институтининг сценарий факультетини тамомлаган. «Тожикфильм», «Союзмультфильм» ва «Мульттелефильм» киностудияларида муҳаррир бўлиб ишлаган. Мультфильм учун сценарийлар ва қўшиқлар ёзган. «Чебурашка» мультфильмидаги «Тимсоҳ Гена қўшиғи» кенг оммага машҳур бўлган.
Узоқ йиллар давомида ёзганлари фақат стол юзини кўрган. 1992 йилдагина илк шеърий тўплами нашр этилган. Ўн бешта шеърий китоб муаллифи, жумладан: «Кечиккан мерган» (2003), «Бир юзу саккиз сатр ва дўлвор Гамлет» (2004), «Севги моҳияти ҳақида Парижга мактублар» (2005), «Ҳайвонот боғидаги мўъжизалар» (2006), «Денгиз қирғоғидаги мулоҳазалар» (2008), «Граш-тест» (2009), «Римлик дўстнинг жавоби» (2011), «Мен шу ерда туғилганман» (2017), «Сиракузадаги метамарфозалар» (2020) ва бошқалар.
«Халқлар дўстлиги» журнали мукофоти (1998), Москва Ёзувчилар уюшмаси «Тож» мукофоти (2006), «Москва ҳисоби» мукофоти (2007), «Anthologia» шоирлар мукофоти (2009) лауреати. 2022 йилда вафот этган.
Адабий танқидчи Данил Давидовнинг фикрича, «Тимофеевский моҳиятнинг турли даражаларига таянади ва уни турли даражадагилар ўқиши мумкин; уни бирор бир анъанага қўшиш қийин, бироқ айнан шу хусусияти унинг шеъриятини, приципиал жиҳатдан «урфдан ташқарида» бўлишига қарамай, ўта замонавий қилиб кўрсатади».