Александр Кабаков
Кабаков Александр Абрамович (1943—2020) — ёзувчи, сценарийнавис, журналист ва публицист. «Большая книга» мукофоти, Аполлон Григорьев номидаги мукофот ва яна бир қатор мукофотлар совриндори.
Новосибирскда туғилган, Днепропетровск университетининг механика-математика факультетини тамомлаб, муҳандислик қилган. Журналистлик фаолиятини «Гудок» газетасида бошлаган. Ўзининг қайта қуриш давридаги ҳаёти қаламга олинган «Дефектор» повесть-антиутопияси (1989) шов-шувларга сабаб бўлди ва уни энг машҳур ёзувчилар қаторига қўшди. «Москва янгиликлари» ва «Коммерсантъ»да публицист ва шарҳловчи сифатида кўп чиқишлар қилган.
Кабаков — «Муаллиф», «Фирибгар», «Сўнгги қаҳрамон», «Қочқин», «Ҳамма нарсани тузатиш мумкин», «Москва эртаклари» каби кўплаб китоблар муаллифи.
Кабаков асосан ижтимоий фантасмагория жанрида, шаҳарликлар кундалик ҳаётидаги долзарб мавзуларни классик рус адабиёти анъаналари орқали тасвирлаб қалам тебратган.