Даниил Гранин

Гранин Даниил Александрович (1919—2017) — ёзувчи, сценарист, публицист, жамоат арбоби. Ҳарбий, «шаҳар», тарихий проза, документалист ёзувчи. СССР Давлат мукофоти (1976) ва РФ (2001, 2016) ва бошқа бир қатор мукофотлар совриндори.
Курск губерниясининг Волынь шаҳрида туғилган. Ленинград политехника институтини тамомлаган. Инженер-энергетик бўлиб ишлаган. 1941 йилда кўнгиллилардан бўлиб фронтга йўл олган. Граниннинг илк ҳикоялари 1937 йилда чоп этилган. 60-йиллардаги ёш совет олимлари муаммолари ёритилган — «Искатели», «После свадьбы», «Иду на грозу», «Собственное мнение» ва шу каби асарлари ёзувчига катта шуҳрат келтирди. 1979 йилда Алес Адамович билан ҳаммуаллифликда Ленинград қамалига доир олиб борилган кенг кўламли тадқиқот натижасида «Блокадная книга» номли ҳужжатли асар дунё юзини кўрди. Тарихий прозалар ҳам ёзган. Машҳур генетик олим Николай Тимофеев-Ресовский ҳақидаги «Зубр» романи унинг ижодида «туб бурилиш» бўлди.
Ҳарбий мавзудаги ҳикоялар, очерк ва публицистика жанрида ҳам ижод қилган. Жамоат ишларида ҳам фаол қатнашган, кўплаб маданий ва хайрия лойиҳаларига раҳбарлик қилган.