Алексей Варламов
Варламов Алексей Николаевич (1963 йилда туғ.) — ёзувчи, адабиётшунос, публицист. «Большая книга» (2007), Александр Солженицын (2006) ва бошқа бир қатор мукофотлар соҳиби.
Москва Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган, XX аср рус адабиёти тадқиқотчиси. Филология фанлари доктори, профессор, А. М. Горький номидаги Адабиёт институти ректори, маданият ва санъат бўйича РФ Президенти қошидаги Кенгаш аъзоси.
Болалигидан ижод қилишни бошлаган, қалин журналларда бир қанча ҳикоялар муаллифи сифатида намоён бўлган. Илк кичик ҳикоялар тўплами — «Дом в Остожье» номи билан чоп этилган.
«Молодая гвардия» нашриётидаги «Ажойиб одамлар ҳаёти» туркумидаги тўпламда Варламовнинг М. М. Пришвин, А. С. Грин, Г. Е. Распутин, М. А. Булгаков, А. Н. Толстой, А. П. Платонов, В. М. Шукшин, В. В. Розанов ҳақидаги мақолалари нашр этилган.
Варламавонинг ижоди гарчи ўзидан аввалги ёзувчилар (жумладан, Шмелев ва Зайцевларга яқин, Лесков ва Тургеневларга қараганда) услубини такрорлагандек кўринса-да, бироқ унинг ўзига хос йўналишида «кичик инсон» тимсолига ҳамдардлик рамзини кўрамиз (кўпинча диний мавзуларда)» (Андрей Немзер).