Юрий Поляков
Поляков Юрий Михайлович (1954 йилда туғ.) — носир, журналист, публицист, драматург ва шоир, жамоат арбоби. Россия Федерацияси ҳукумати ва Москва мукофотлари, Гоголь, Шедрин ва бошқа бир қатор мукофотлар лауреати саналади.
Москвада ишчилар оиласида дунёга келган. Москва давлат педагогика институтининг (Крупская номидаги аввалги МОПИ ҳозирги МГОУ) рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, фронт шеърияти бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2001—2017 йилларда «Литературная газета»сининг бош муҳаррири бўлган.
У 1974 йилда шоир сифатида адабиётда дебют чиқишлар қилган. Юрий Поляковнинг биринчи қисссалари аввалига «Туман миқёсидаги Фавқулодда вазият» ва «Буюртмадан юз кун олдин» «Юность» журналида нашр этилган. «Хатолар устида ишлаш» ва «Апофегей», «Костя Гуманковнинг Париждаги севгиси» қиссаларида ёзувчининг услуби шаклланган, уни танқидчилар — гротеск реализми деб аташган. «Сутдаги эчки», «Қочишни режалаштирдим...» романлари, «Қўзиқорин шоҳи» сингари бир қатор романларнинг муаллифига айланди. Поляков пьесалари Россия ва Европа саҳналарида муваффақиятли саҳналаштирилмоқда. Поляковнинг ёрқин журналистикаси («Левиафан ва Либератан» «Менга маданият усталари нега керак?» тўпламлари) доимо баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келади.
Поляков насри ҳар доим ижтимоий ўткирлиги ва замонавийлиги билан эътироф қилинади. У сатирик тарзда янги қаҳрамонларининг турмуш тарзини тасвирлайди, унинг кинояси кўпинча лирикага, ижтимоий пафослари эса юмшоқ носталгик иронияга айланади.