Олег Чухонцев

1938-йилда Москва вилоятининг Павлов шаҳри Посадасида дунёга келган. Н. К. Крупская номидаги Москва вилоят педагогика институтини битирган. «Юность» ва «Новый мир» журналлари бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. 1960-1980 йилларда Европа ва Америка, иттифоқ республикалари шоирларининг шеърларини рус тилига фаол таржима қилган. Ўн иккита шеърий китоблар ва тўпламлар муаллифи, жумладан: «Фифиа» (2003), «Ўша чеккалардан» (2005), «Лирикадан» (2007), «Фамилиядош» (2008), «Сукут сўзи. Турли китоблардан» (2014), «Забонсиз тилмоч. Танланган таржималар» (2014), «Чиқувчилар — Нари кетувчилар» (2015). 2019 йилда «Ҳам товуш, ҳам акс-садо» шеърлар тўплами чиққан. РФ Давлат Мукофоти, «Новый мир» ва «Знамя» журналлари, Альфред Тёпфернинг Пушкин фонди мукофоти (Германия) ва РФ нинг Давлат Пушкин мукофоти, «Йил китоби» Миллий конкурси, «Anthologia» шеърий мукофоти, Борис Пастернак номидаги Адабиёт мукофоти, «Триумф» Катта мукофоти, «Москва ҳисоби» мукофоти, «Поэт» Миллий мукофоти ва бошқа мукофотлар совриндори..
Москвада истиқомат қилади.
Чухонцев шеърияти XX асрнинг сўнгги ўттиз йили адабий жараёнида муҳим ўрин тутиб, танқидчи ва адабиётшуносларнинг эътиборини тортган. Бироқ «Фифиа» китоби чиққанидан сўнг Чухонцев ҳақида бундан аввал мавжуд бўлган шеъриятни тубдан ўзгартирган шоир дея сўзлай бошладилар. Янги давр тармоғида, янгидан пайдо бўлган руҳий тажриба ҳамда янги тил имкониятларини ишга солиб у марҳумларга аза тутади, кексалик, шоирнинг метафизик ҳолати, уни ўраб турган муҳитнинг бегоналиги, шунингдек, юксалиб келаётган олам энтропияси ҳақида фикр юритади.