Олег Павлов

Павлов Олег Олегович (1970—2018) — носир, очеркнавис, танқидчи. «Русский Букер» (2002), Александр Солженицин (2012) ва кўплаб мукофотлар лауреати.
Москвада туғилган. Унинг адабиёдаги дебюти «Қоровуллик элегия»си номли ҳикоялар тўплами (1990) бўлди. Горький номидаги адабиёт институтини тугатган, кейинроқ ўша ерда насрдан сабоқ берган.
Маллифнинг илк романи «Эчки эртаги» адабиёт оламида эътироф ва эътиборни олиб келди. «Матюшиннинг иши», «Асистолия», «Касалхона қоровулининг кундалиги» Павловни замонавий реалист ёзувчилар қаторига қўйди.
Павловни шафқатсиз «иқрор» насрининг намоёндаси сифатида билишади, у ёзиш стилидаги шоирона куч билан насронийларга хос изтироблар дунёсига кира олган замонавий ёзувчи эканлиги борасида кўплаб фикрлар мавжуд. Унинг қаҳрамонлари ҳаётдан маъно ва моҳият изловчи, шунингдек, нажот кутаётган образлар сифатида ўзини намоён қилади.