Павел Басинский

Басинский Павел Валерьевич (1961 йилда туғ.) — ёзувчи, адабиётшунос ва адабий танқидчи. «Большая книга» (2010), РФ ҳукумат мукофоти (2014), РФ Давлат мукофоти (2018), А. И. Герцен номидаги мукофот (2020) совриндори.
Волгоград вилояти Фролово шаҳрида дунёга келган. А. М. Горький номидаги адабиёт институтини тугатган (1986) ва шу ерда аспирантурани битирган. Филология фанлари номзоди. 1981 йилдан ўзини ёрқин адабий танқидчи сифатида «Литературная газета» ва қатор адабий журналларда кўрсата бошлади. Рус классик адабиёти ва луғат бойлиги устида изланишлар олиб боради. Илк асари — «Сюжет ва қиёфалар» номли мақола ва шарҳлар тўпламидир. М. Горький (2005) ва Л. Толстой (2016) ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар сериялари муаллифи.
Басинскийнинг энг машҳур асарлари — «Лев Толстой: жаннатдан қочиш», «Авлиё Левга қарши. Иоанн Кронштадтский ва Лев Толстой: бир ихтилоф тарихи», «Шер соясидаги шер», «Лев Толстой — озод инсон», «Менга қаранг: Лиза Дьяконованинг сирли қиссаси», «Соня кет! Софья Толстая: эркак ва аёл нигоҳи. Роман-диалог», «Анна Каренинанинг асл ҳикояси».
Басинский манбашунослиги ўзининг кенг кўлами ва теран насрий руҳдаги ифодаси билан ажралиб туради.