Василий Бородин
1982 йили Москвада туғилган. Москва Давлат кечки металлургия институтини тамомлаган. Мусаҳҳиҳ, муҳаррир, безакчи бўлиб ишлаган. Олтита шеърий тўпламлари, жумладан, «Нур. Елкан» (2008), «Шамол цирки» (2012), «Лось ороли» (2015), шунингдек, даврий нашрларда замонавий шеърият ҳақида мақолалари чоп этилган. Андрей Белий мукофоти, Москва ҳисоби Бош мукофоти, Россия-Италия Белла мукофоти лауреати. 2021 йилда вафот этган.
«Мантиқ ва мантиқсизлик ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда, Бородин шеърияти макон ва вақт ҳақидаги одатий идрокни ўзгартиради», — деб хулоса қилади шоир ва танқидчи Денис Безносов.