Валентин Распутин

Распутин Валентин Григорьевич (1937—2015) — ёзувчи, эссеист, публицист, жамоат арбоби. СССР Давлат мукофоти (1977, 1987) ва Россия Федерацияси Давлат мукофоти (2012), Россия Федерацияси Президенти мукофоти (2003), Россия Федерацияси ҳукумати мукофоти (2010) лауреати.
Иркутск вилояти Усть-Уда қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Иркутск давлат университетининг тарих-филология факультетини тамомлаб, Иркутск ва Красноярск газеталарида ишлаган. Биринчи ҳикоялар тўплами 1967 йилда нашр этилган ва Распутин дарҳол «ҳақиқий истеъдод» сифатида тилга олинган.
Распутин «қишлоқ насри»нинг энг муҳим вакилларидан бири ҳисобланган, аммо у бу таърифдан ҳам ортиқроқ эканлигини эътироф қилишади. Унинг «Марямга пул», «Сўнгги камон», «Яша ва эсла», «Кулба», «Олов», «Иваннинг қизи, Иваннинг онаси» романлари, ҳикоялари, очерклари нафақат бадиий, балки ва ижтимоий ҳодиса сифатида ҳам эътироф этилади. Распутин ўз ижодида ахлоқ, виждон, севги ва раҳм-шафқат, одамлар хотираси масалаларига аҳамият қаратади.
Распутиннинг ижоди фалсафа, нозик психологизм ва публицистик пафосни ўзида мужассам этган миллий прозанинг инъикосига айланди. Распутин «...рус маданий анъаналарини сақлашга ўзини бағишлаган виждонли, рус ёзувчиси», — деб таърифланган (Сергей Перевезенцев).