Роман Сенчин
Сенчин Роман Валеревич (1971 йилда туғ.) — ёзувчи ва адабиётшунос. Ўз вақтида Россия Федерацияси ҳукумати мукофоти (2012), «Катта Китоб» (2015) мукофоти лауреати бўлган.
Қизил (Тува) шаҳрида туғилган. Петербургдаги махсус қурилиш мактабида таҳсил олган. Минусинскда у театрда монтажчи, фаррош, қоровул, юк ташувчи бўлиб ишлаган. Илк ҳикоялари Қизил, Абакан ва Минусинск газеталарида чоп этилган. Максим Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаган.
Роман Сенчиннинг Москва нашрларидаги илк ҳикояси «Санасиз ўтган бир кун» ҳикоялар туркумида «Знамя» (1997) журналида чоп этилган. Шу кунгача ёзувчининг «Нубук», «Орқа зинапоя», «Оёқ остидаги муз», «Хабар», «Парижда ёмғир», «Тошқин ҳудуди», «Елтишевлар» романлари, кўплаб ҳикоя ва қиссалари, публицистик очерклари ва танқидий мақолалари чоп этилган.
Танқидчилар Сенчинни «маъюс реалист» деб тавсифлашади. У «юксак рус адабий анъаналарининг онг остидаги ҳалокатли пафосини акс эттириши (Лев Пирогов) билан ажралиб туради. Сенчиннинг насрига хос бўлган «адабий ҳақиқат», «фактологик» муносабат кўпинча бизда унинг ёзуғларини замонавий Россиянинг бевосита далили сифатида қабул қилишга ундайди.