Юрий Мамлеев

Мамлеев Юрий Виталиевич (1931—2015) — ёзувчи, файласуф, драматург. Россия Федерацияси ҳукумати мукофоти лауреати, Aндрей Белий мукофоти ва бошқа мукофотлар соҳиби.
Ёзувчи Москва шаҳрида туғилган. Отаси машҳур психиатр, аммо қатағон учраган. Ёзувчи Москва ўрмон хўжалиги институтини тамомлаган (1956). Кечки мактабларда математикадан дарс берган. Мамлеев концептуалист ёзувчилар даврасининг марказида эди («Южинский давраси»). 1974 йилда у кўчиб кетди. Ёзувчи дастлаб AҚШда, кейин Францияда яшади. Унинг китоблари Ғарбда эътирофга эришди. 1990-йилларнинг бошларида муаллиф Россияга қайтиб келди. У Москва давлат университетида дарс берди, сўнг ижтимоий фаолият билан шуғулланди, кўп китоблар нашр қилдирди. У ўзининг бадиий усулини «метафизик реализм» деб атайди.
Унинг фантасмагорик насрида онгнинг энг қоронғи, ҳалокатли томонлари тасвирланади. У «Москва гамбити», «Тинчлик ва кулги», «Руҳ империяси» китоблари, ҳикоялар тўпламлари, фалсафий асарлар муаллифи. «Боқий Россия» китобида рус руҳиятининг чуқурлигини ўрганади, бу муаллифнинг сўзларига кўра, «иккинчи ҳақиқатни яратишга» имкон беради.