Виктор Пелевин

Пелевин Виктор Олегович (1962 йилда туғ.) — ёзувчи, эссеист. «Большая книга», «Малый Букер» (1993), «Миллий бестселлер» (2004) ва яна бир қатор миллий ва Европа миқёсидаги мукофотлар совриндори.
Москвада туғилган. Москва энергетика институтини тугатиб, А. М. Горький номидаги адабиёт институтига кирган. 1991 йилда ёзувчининг илк китоби — «Кўк фонарь» ҳикоялар тўплами чиқди. «Омон Ра», «Ҳашаротлар ҳаёти», «Чапаев ва Бўшлиқ» ва «Generation «П»» романлари унга диний ёзувчи-постмодернист шуҳратини — 90-йилларнинг интеллектуал қиёфасини ундаги аҳмоқона ғоялар, маънолар ўйини, афсоналарнинг қулаши, маънавиятнинг тижоратлашуви ва бошқарувчиларнинг ғалабаси билан бирга очиб беролган визионер ва пайғамбар номини олиб келди.
Пелевин — «Empire V» (2006), «S. N. U. F. F.» (2011), «Бэтмен Аполло», «3 цукербринга муҳаббат» (2014), «Томошабин», «iPhuck 10» романлари, «Ўтиш даври диалектикаси. Ҳеч қаердан ҳеч қаергача» (2003) тўплами ва бир қатор асарлар муаллифи. 2021-йил «Transhumanism Inc.» ҳикоялардаги романи чоп этилди.