Алексей Цветков
1947 йили Иваново-Франковск вилоятининг (Украина) Станислав шаҳрида таваллуд топган. Одесса давлат университетининг кимё факультети ва М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тарих ва журналистика факультетида ўқиган. 1975 йилдан бошлаб хориж (АҚШ, Германия, Чехия, Исроил)да яшаган. Ўн етти йиллик жимликдан сўнг, 2004 йилда шеъриятга қайтган. «Соло ҳаёти учун пьесалар тўплами» (1978), «Уйқу ҳолати» (1981), «Эдем» (1985), «Шеърлар» (1996), «Мўжизакор сўзлаш» (2001), «Шекспир дам олади» (2006), «Эдем ва бошқа» (2007), «Севги исмлари» (2007), «Текис шамол» (2008), «Маъно детектори» (2010), «Тунги эртак» (2001), «Қўшиқ ва достонлар» (2014), «Сўнгги соқчи» (2002) номли шеърий тўпламлар, «Шунчаки товуш» (1996) номли достон ва бир неча эссе китоблар муаллифи. Англо-Америка ва поляк шоирлари ижодини таржима қилган. Андрей Белов мукофоти (2007), «Anthologia» назмий мукофоти(2010), «Рус мукофоти» (2011), «Москва ҳисоби» (2011) мукофотлари лауреати. 2022 йилда вафот этган.
2004 йилдан бошлаб танқидчилар Цветковнинг «янги поэтикаси», унинг шеърий тўқимасининг қийинлиги, ифода этиш имкониятларини кенгайтириш учун тил аномалияларига интилиши, унинг ўзига хос бадиий имзосини таниш эканлиги ҳақида сўзлай бошладилар.