Александр Терехов
Терехов Александр Михайлович (1966 йилда туғ.) — ёзувчи, журналист, киносценарист, муҳаррир. «Национальный бестселлер» (2012), «Большая книга» (2009) мукофотлари совриндори.
Тула вилоятининг Новомосковске шаҳрида туғилган. 1991 йилда МДУ нинг журналистика факультетини тамомлаган. У «Огонёк» журнали ва «Совершенно секретно» газеталарида мухбир, «Люди» журналининг бош муҳаррири ўринбосари, «Настоящее время» газетасининг бош редактори вазифаларида фаолият олиб борди. Москвадаги Ғарбий административ префектурасининг матбуот марказини бошқарган.
Муаллиф «Крысобой», «Окраина пустыни», «Это невыносимо светлое будущее» каби ҳикоялар тўплами, повест, романлари, шунингдек, «Немцы» ва «Каменный мост» асарларида Сталин даври тўғрисида ўткир ижтимоий, тарихий фантазияни ёритди. Кейинги иккита китоби қизғин муҳокамага сабаб бўлди, асарлари экранлаштирилди.
Тереховни ажойиб стилист, тили кишини лол қолдирадиган ёзувчи дея аташади. Унинг қаҳрамонлари ҳамиша буюк тарихий даврда яшаб, ўз даврининг машаққат ва азобларини бошидан ўтказишади.