Михаил Анищенко

1950 йилда Куйбишев (ҳозирги Самара)да туғилган. А. М. Горький номидаги Адабиёт институтида ўқиган. Фзераловчи, чилангар, сантехник, қоровул, шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси, журналист бўлиб ишлаган. Илк шеърлар китоби 1979 йилда нашр қилинган. Бир неча шеърий тўпламлар, шу жумладан «Оберег» («Тумор») (2008) ва «Песни слепого дождя» («Сўқир ёмғирнинг тароналари») (2011) китобларининг, романлар ва У. Шекспирнинг ҳаёти тўғрисидаги «Юлдузлар чамани тўла очилди» биографик тадқиқотининг муаллифи. «Кумуш камончи» муофоти, С. В. Михалков мукофоти, «Халқ шоири» адабий тармоқ мукофоти ва ҳоказо мукофотлар лауреати. Сўнгги йилларда Самара вилоятининг Шелехметь қишлоғида яшаган. Россия Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. 2012 йилда вафот этган. Унинг номидаги Бутунроссия ёшлар адабиёт фестивали ҳар йили Самарада ўтказилади. Анишенкони тақдим қилар экан, Евгений Евтушенко шундай ёзган эди: «у болаларча доно самимияти билан гўзал шоир бўлиб, мунофиқлик нуқтаи назаридан бемаъни, лекин ватанга, аёлалрга ва табиатга меҳрли бўла олган Сергей Есенин, Николай Рубцов, қолаверса Веничка Ерофеев каби ижодкорлар сафидан бежиз жой олмаган».