Қумсоатлар

 

Фаришта, шайтонлар душман. Дунёнинг манбаи бошланиш жойин эсламас,
Қумларим ҳаётнинг шишаларидан ўлим шишасига тўкилар бесас.

Муҳаббат ва нафрат, қанча кўз ёшлар, қучишлар, сўзларим, қанча туйғу-ҳис,
Тўкилар — оташим, совуқликларим. Уларни мен асрай олмасман ҳаргиз.

Бемаъни бир давра ичраман, бироқ, кўриб турибманки, маҳкумман бу кез,
Қумсоат қумлари билан бир вақтда августим қуёши ботмоқдадир тез!

Соатларга азоб буткул бегона, ҳар кун, ҳар қандайин кечалар аро —
Васлим, назму насрим чўкмоқда тубга... Ёрдам беролмасман уларга, аммо.

Бундай маҳзунлик-ла жуфту тоқларга ишонишим қийин эрур ҳар қадам, —
Қандайдир қодир қўл дунё сингари айлантирмоғига қумсоатни ҳам.

Азалий эътиқод билан яшамоқ, севиш, вафот этиш, бахту талошлар,
Ўлим шишасидан тағин ҳаётнинг шишасига қумлар тўкила бошлар.

Пирилдоқ-бизбизак айлантирарман мен хона ичида қайта-қайтадан...
Фаришталар дўнар шайтонга, дарё эслайди бошланиш жойин дафъатан.