Доиралар

Дўзах ўрамидай кўзим остида Айлана, кўрфаз гум соқолим аро, Ёлғизман, сувдаги ҳалқалар каби Зулматда йўқолди дўсту ёр, ошно. Ватан узра зулмат — йигирма йиллик, Қувурдан тутундай юксалдим фақат... Чақмоқтошли йўлим сиртмоққа дўнди Ва юлдуз юлдуздан айрилди абад. Ёзмоқдан тугади руҳий оламим, Чарчаб, печ устида ётибман, ахир. Қўрқинчлимас ерда ўлмоқ деярли, Бор даҳшат «деярли» деган сўздадир...