Сув келтираман

 

Қор уюмин суриб, келтиргайман сув.
Тобора қийиндир сув элтмоқ ҳар кун.
Нима бўлишидан қатъи назар, лек
Сув олиб келаман севгилим учун.

Дарё совуқ осмон чодиридан ҳам,
Эрта-кеч музларни тешарман бир-бир.
Биллур челакни ол, қалбим қувончи,
Кир юв, овқат пишир, музларни синдир.

Тентирайман қорлар уюми аро,
Уч марта чекишга сиғади ҳаддим.
Сув элтгум остона, тобутга қадар,
Билмайман — элтгайдир уёғига ким.

Уёғига — ўта аччиқ азоб бор,
Кўрарманми сени январда ҳазин,
Дарёнинг бўйида ишқу ҳижрондай,
Унутиб челакда сув музлаганин...

Лек булар айни дам эмас, сўқмоқни
Қор, зулмат оралаб очганман бирдан...
Тангри ҳайратланиб, тикилар қатъий,
Билар, Ерда нечун яшаётирман.