Николай Иванов
Иванов Николай Федорович (1956 йилда туғ.) — ёзувчи, публицист, журналист. Николай Островский номидаги, Михаил Булгаков номидаги ва бошқа бир қатор мукофотлар совриндори.
Брянск областидаги Страчево қишлоғида туғилган. Москвадаги Суворов билим юртини тугатиб, Львовдаги ҳарбий-сиёсий билим юртининг журналистика факультетида таҳсил олган. Хизматини ҳарбий десантлик қўшинларида бошлади. 1981 йилда Афғонистонга жўнаб кетди. У ерда «Советский воин» журналида ишлади, 1992 йилда эса журналнинг бош муҳаррири бўлиб фаолият олиб бора бошлади. Ҳарбий журналист сифатида Цхинвалда, Қримда, Сурия ва Донбассда бўлди. Чеченистондаги сафари чоғида асир олиинди, тўрт ойдан кейингина махсус операция туфайлигина асирликдан озод қилинди.
Замонавий адабиётда ҳарбий мавзу бўйича моҳир ёзувчи ҳисобланади. У «Операцию «Шторм» начать раньше» романи, «Свете Тихий», «Партер. Седьмой ряд», «Брянская повесть», «Небожители», «У синей реченьки», «Вера. Надежда. Война», «Тридевятое царство», «Золотистый золотой» новеллалари муаллифидир.