Максим Замшев

1955 йили Москвада таваллуд топган. Гнесилар номидаги мусиқа билим юрти ва А. М. Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаган. Еттита назмий китоб муаллифи, жумладан: «Ҳозирги даврни соғиниш» (1999), «Кафтдаги вақт» (2003), «Патриархлардан Арбатгача» (2014), «Тавалло даври» (2019). Бешта роман муаллифи.
Замонавий шоирларни беларусь, румин, серб тилларидан ўгирган. Шеърлари кўп тилларга таржима қилинган, озарбойжон, булғор, грек, македон, румин ва серб тилларида алоҳида китоблари чиққан. «Мафтун дарбадар» мукофоти, Лермонтов мукофоти, Ф. Искандар номидаги «Тоза китоб» мукофоти, «Китоб ўқиётиб» ва бошқа мукофотлар лауреати. Россия ёзувчилар Уюшмаси Москва шаҳар бўлими бошқармаси раиси, Россия Президенти қошидаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоси. Чечен республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. Иккинчи даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени, «Нашр ва матбуотни ривожлантиришдаги хизматлари учун» фахрий белгиси соҳиби. «Литературная газета»нинг бош муҳаррири. Москвада яшайди. Адабиётшунос ва танқидчи Яков Гордин ёзишича: «Замшев шеърларини ўқиб, яхши таниш «лирик қаҳрамон» иборасини эслаш лозим. Назмда муаллиф ва қаҳрамонни айро қўйиш муаллифнинг самимийлигини ҳеч бир шубҳа остига қўймайди. Муаллифнинг оламни қабул қилиши ва ўзлигини қабул қилишининг аслий чизиқлари, албатта, ўткирлашадиган назмий англашнинг ўзига хослигидир».