Бенаф қўлни ясаш билан банд...
* * *
Бенаф қўлни ясаш билан банд
Итнинг дағал тиллари ҳар дам.
Шивирлашдик, қичқирдик баланд,
Титрадик илк тақиллашдан ҳам.
Шум қисматни қарғадик бир-бир,
Алдаб содда қушлар тўдасин.
Билганича ёғарди ёмғир,
Томлар, барглар, юзларга бетин.
Кремлда, девор тагида
Майхонада тургандек турдик.
Чўнг мамлакат кенгликларида
Не яроқсиз — тўкиб улгурдик.
Соқов ҳаво хижолат чекар,
Дунёда тоқ ҳақиқатдан лол.
Собиқ байроқ зарларин ўйнар
Болакайлар — ёноқлари ол.
Кўҳна почта маркаси сароб
Хатга интиқ боққан онида,
Аскар қулар юзтубан, хароб
Олмонларнинг хиёбонида.





