Андрей Геласимов
Геласимов Андрей Валерьевич (1966 йилда туғ.) — ёзувчи, ношир, сценарист, педагог. «Национальный бестселлер» (2009), Аполлон Григорьев ва бошқа бир қатор мукофотлар соҳиби.
Иркутскда туғилган. 1987 йилда Якутск давлат университетини тамомлаган. ГИТИС нинг режиссёрлик факультетини тугатган. Филология фанлари номзоди. А. М. Горький нмоли Адабиёт институти доценти.
Биринчи муҳаббат ҳақидаги «Фокс Малдер похож на свинью» асари илк китоби бўлган. Шимолий Кавказдаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисидаги «Жажда» повести, «Год обмана» ва «Рахиль» романлари унга шуҳрат келтирди. XIX аср ўрталаридаги Узоқ Шрқнинг ўзлаштирилишига бағишланган «Роза ветров» ва рус рэпега бағишланган «Чистый кайф» асарлари уни омма ўртасида машҳур қилди. Улағ Ватан уруши ҳақидаги «Степные боги» асари учун «Национальный бестселлер» мукофоти билан тақдирланди.
Геласимов насри, танқидчилар фикрига кўра, «сценарий» лиги, шунингдек чуқур психологизми, диалогларнинг моғирона ишлатилиши ва замон руҳига мослиги жиҳатдан аҳамиятга моликдир.