Лев Данилкин

Данилкин Лев Aлександрович (1974 йилда туғ.) — ёзувчи, адабиётшунос олим. «Катта китоб» мукофоти совриндори (2017).
Винница шаҳрида тил ўқитувчилари оиласида туғилган. Москва давлат университетининг филология факультети ва аспирантурасини тамомлаган. У «Playboy» журналида бош муҳаррир, «Ведомости» газетасида адабий шарҳловчи, «Aфиша» журналида китоб шарҳловчиси ва «Российская газета»да маданият бўлими муҳаррири бўлиб фаолият кўрсатган. Унинг замонавий рус адабиётига оид танқидий тақризлари «Парфия ўқи», «Тиланчи ичагидаги айланмалар» сингари бир қатор тўпламлари нашр этилган. «Рус адабиёти бўйича қўлланма», «Тухум кўтарган одам» (Aлександр Проханов ҳақида ), «Болали йўловчи» (Юрий Гагарин ҳақида) ўзига хос биографик тадқиқотлар муаллифи ҳамдир.