Тимур Кибиров

1955 йили Хмельницск вилоятининг Шепетовка шаҳрида (Украина) таваллуд топган. Москва Давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини тугатган. Хусусий нашриётларда асарлари чиққан. У йигирма еттита жумладан: «Островитянов кўчаси» (2000), «Лирик қаҳрамон юбилейи» (2002), «Amor, exil» (2000), «Ким қаерга, аммо мен Россияга» (2001), «Шалтай-балтай» (2002), «Шеърлар» (2005), «Кара-бараса» (2006), «Учта достон» (2008), «Муҳаббат ҳақида шеърлар» (2009), «Юқорига қаралсин» (2014), «Муздрамтеатр» (2014), «Қуёшли тонг» (2020), «Кичик шакллар. 1978-2015» (2020) назмий китоб муаллифи. Шеърлари кўпчилик Европа ҳамда Осиё халқлари тилларига ўгрилган. Кўплаб мукофотлар лауреати, жумладан: А. Тёпфер (Германия) жамғармасининг Пушкин мукофоти, «Антибукер» Мустақил мукофоти, «Шимолий Пальмира» мукофоти, «Бекат назоратчиси» мукофоти, Бунин мукофоти, Россия Федерациясининг маданият соҳаси мукофоти, К. Л. Хетагуров номидаги Шимолий Осетия-Алания Республикаси Давлат мукофоти ва бошқа мукофотлар лауреати. Москвада яшайди.
Адабиётшунос ва танқидчи Андрей Немзер шундай ёзган: «Кибиров назмининг моҳияти шундаки, у теварак-борлиқдаги «мангу намуналар»ни доимо таний олган. Фуқаролик жанжал-сурони ва уйдаги шинамлик, севги ва нафрат, ёмғир ва баргрезон, урфдаги интеллектуал доктриналар ва аҳмоқона казарма, «умумий жойлар» ва олис юлдуз, молиявий муаммолар ва абсолютликка эга бўлиш, тарих, табиат, Россия, Яратганнинг олами Кибиров билан (у орқали эса биз билан) фақат битта — рус тили шеъриятининг мослашувчан ва эркин, қаҳрли ва юмшоқ, сўконғич ва чучук, қўшиқли ва воизона, зулматли ва ёруғ, шодиёна бемаъни ва аниқ-тиниқ тилда сўзлашадилар».