Сергей Лукьяненко
Лукьяненко Сергей Васильевич (1968 йилда туғ.) — илмий фантастика ёзувчиси. «Аэлита» мукофоти, EuroCon, Aлександр Грин номидаги бир қанча мукофотлар совриндори саналади.
У Каратау шаҳрида (Қозоғистон) докторлар оиласида туғилган. Олма— Отадаги тиббиёт институтини тугатгандан сўнг, дастлаб у психиатр бўлиб ишлаган, сўнг «Дунёлар» илмий фантастик журналда муҳаррир сифатида фаолият кўрсатди. Ёзувчининг илк ҳикоялари 1988 йилда нашр этилган. Унга «Қирқ орол рицарлари» ва «Aтом орзуси» романлари шуҳрат олиб келди. «Фалсафий космик опера», «Орзулар чизиғи» трилогияси, «Иллюзиялар императори», «Орзулар сояси» сингари бир қатор асарлар муаллифи.
Унинг услубини фантастиканинг шафқатсиз ҳаракати, дея баҳолашади. Муаллиф асарларини космик триллер, космик жанговар фильм жанрларида ишлайди. Танқидчиларнинг фикрига кўра, Лукяненко анъанавий киберпанк муаммолари (инсон ва сунъий интеллект)ни ахлоқий масалалар билан ўзаро боғлайди.