Алексей Кудряков
1988 йили Свердловск (ҳозирги Екатеринбург) шаҳрида туғилган. Урал давлат ўрмон техникаси университети ва унинг қошидаги аспирантурани тугатган. Фаррош, боғбон, қоровул, саҳна машинисти бўлиб ишлаган. У «Шеър» (2012), «Сўқир масофа» (2016) назмий китоблар муаллифи. Шеърлари грек, итальян, француз ва бошқа тилларга ўгрилган. Янги Пушкин мукофоти, «Белла» Россия-Италия мукофоти лауреати. Екатеренбург яшайди.
Адабиётшунос ва мунаққид Артём Скворцов унинг шеърияти ҳақида шундай деганди: «Алексей Кудряковнинг назми шошма-шошарликдан бўртган тарзда четланган. Унинг лирик қаҳрамони ҳеч бир ҳазилсиз фалсафа юритади. У ўзичи теран ва ижтимоийлик билан кам қизиқади. Кудряков жиддий равишда тақводор, унинг дунёқараши шеърларида тантанавийлиги билан эмас, балки сўзнинг табиат билан, логоснинг коинот билан — чиндан ҳам назмий — жонли боғланишини ҳис этиши билан ифодаланади».