Қадама нақш
Юрак недир? Ўталмаган томорқа...
М. Кузьмин
Томорқамас — аниқроғи ўтмоқлик маҳол
чангалзор ё ташландиқ бир гулзор: хароблик,
тартибсизлик ибтидоси...
Худо хурсанд — етиштирган чоғ боғбон ҳосил.
Осмон Боғин барпо этди мўминлар учун,
лек қисиргул ўтлоқ буткул ўрилмагани,
ўзи вайрон бўлганлиги боис шод, мамнун.
Бир-бирига чирмашаркан бута, майсалар —
о, фонуснинг момиқлари яқинда қандоқ
ёнмоқда! — ва чакалаклар ора мен қайсар
ўтиб борар чоғ йўлимни тўсдилар бироқ...
ернинг барча тузин олиб ўзи ичра қалб,
ўзгаларнинг ҳуқуқини этмоқда талаб:
орт очилса, тош иҳота қонуни тор, боқ.
Кунгуралар, тарам мармарлар —
симметрия тантанасидир,
белгиламай иллатни бежаш
паншаха-ла супурилган тўшама бир-бир...
ялтироқ қирралар маъносизлиги,
қалб ўлимдан қутулишга тиришмас бадар,
гул ҳам, барг ҳам, новдалар ҳам — бари бесамар.
На оҳак, на темир-олтигугуртли заҳар,
ва на бром, заррадан авж олган ўлимни
тўхтатишга қодир эрур, либос ҳар сафар
ғалатидир, илдизлар ҳам отар чуқурроқ...
орқага йўл йўқ бутунлай, пушаймонликлар —
унутишнинг бир туридир, этар экан жалб:
чўпчаклардан кам эмасдир фикрловчи қалб.
Нақш сўлиши шу қадар нафис!
Ва архаикага айланган тамиз:
қондошлардек — хасталик ва егулик ҳамдам,
аччиқ... лек гар шундай, хаста кўнгил нигоҳи
оқлар экан шармсорлик ҳиссин ҳар қадам,
барг шаклида қадама нақш ҳайратга солсин,
гарчи унинг бузилиши аниқ бўлса ҳам.





