Андрей Волос
Волос Андрей Германович (1955 йилда туғ.) — ёзувчи, шоир ва таржимон. Россия Федерацияси Давлат мукофоти лауреати (2000), Россия Букер (2013) ва Антибукер (2000) ва бошқа бир қатор мукофотлар лауреати.
Ёзувчи Сталинобод (Душанбе)да геолог оиласида туғилган. Губкин номидаги Москва нефть-кимё ва газ саноати институтининг геофизика мутахассислигини тамомлаган. Риэлтор ва дастурчилик соҳаларида фаолият юритган. Тожик шеърияти таржималари билан шуғулланган. Адабиётга кириб келиши 1980-йилларнинг охирига тўғри келади. А. М. Горкий номли Адабиёт институти профессори ҳисобланади.
«Хуррамобод», «Кўчмас мулк», «Масков Маккаси», «Аниматор», «Ғолиб», «Хоин», «Панжрудга қайтиш» ва бошқа романлари билан адабиёт ихлосмандларига танилган. Тарихий романлар ва антитопия жанрларида ижод қилади. Волоснинг асосий мавзуларидан бири — Марказий Осиё, унинг ўтмиши ва бугунги кун руҳиятини ўзида мужассамлаштиради.
Танқидчиларнинг фикрича, «Волос насрида реализм ўзининг анъанавий шаклларида намоён бўлади ва унинг чек-чегарасиз ҳаётийлигини исботлайди».