Инна Лиснянская
1928 йили Бокуда таваллуд топган. Машина қурилиши техникуми ва Боку университетида ўқиган. Озарбойжон шеъриятидан намуналар таржима қилган. 1979 йилда тақиқ остида бўлмаган «Метрополь» альманахида эри Семён Липкин билан иштирок этади. Василий Аксёнов билан биргаликда СССР ёзувчилар Уюшмасидан чиқади. Ўттизта, жумладан: «Мусиқа ва қирғоқ» (2000), «Биргаликда» (2001, С. Липкин билан ҳамкорликда), «Содом атрофида» (2002), «Ягона неъмат» (2003), «Қуддус дафтари» (2004), «Сенсиз» (2004), «Акс садо» (2005), «Кекса Ҳавонинг тушлари» (2007), «Омонат уй» (2007), «Жойи ўзгартирилган деразалар» (2011), «Рангли тушлар» (2011), «Момоқалдироқ ва яшинлар» (2013), «Сендан олисда» (2013) каби назмий китоблар муаллифи,. Учта насрий асари нашр қилинган. Шеърлари кўп тилларга, жумладан, инглиз, беларусь, испан, хитой, олмон ва бошқа тилларга ўгрилган. «Арион», «Дружба народов», «Новий мир» журналлари мукофоти, Александр Солженицин номидаги Адлабиёт мукофоти, Россия Федерацияси мукофоти, «Йил китоби» миллий конкурси лауреати, «Москва ҳисоби» махсус мукофоти, «Anthologia» назмий мукофоти, Бунин мукофоти, «Шоир» Миллий мукофотлари лауреати. 2014 йилда вафот этган.
Лиснянская кейинги китобларида аёл кексалиги ҳақидаги мавзуни очди ва ишлаб чиқди, кечиккан, эҳтирос ёғдуси билан эмас, балки донишмандлик билан иситилган муҳаббат ҳақида ёзди. Унинг шеърларида замонавийлик аро дам-бадам муқаддас Инжил мавзулари ёришиб туради.