Сергей Круглов
1966 йили Красноярскда туғилган. Кросноярск университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1999 йилда роҳиб рутбасини олган, Миссунск шаҳрининг Спасск жомеъсида, Москвадаги Успенск Вражка Славушнинг Тирилиши черковида хизмат қилган. «Маданият радиоси»да замонавий рус назми ҳақида «Шеърият. Сўзлар ҳаракати» ҳафталик эшиттиришини олиб борган. Бир қатор интернет-нашрларнинг шарҳловчиси. Ўн учта шеърлар тўплами муаллифи, жумладан: «Хочдан илоннинг олиниши» (2003), «Кўзгу» (2007), «Қурбонлик» (2008), «Рўйхатга олувчи» (2008), «Халқ қўшиқлари» (2010), «Лазар баҳори» (2010), «Маликаи-шанба» (2016), «Лирика» (2022). Насрда ҳам ижод қилади. Шеърлари бир қатор европа ва араб тиллари, жумладан, инглиз, араб, итальян, хитой, испан ва бошқа тилларга ўгирилган. Андрей Белов мукофоти (2008), «Триумф» кичик мукофоти, «Москва ҳисоблари» мукофоти, «Anthologi» мукофоти (2016) каби назмий мукофотлар лауреати. Минусинскда истиқомат қилади.
Адабиётшунос ва танқидчи Борис Дубнов у ҳақида шундай ёзади: «Круглов, одатда, кичиклар номидан ёзади, яъни, — анъанавий поғонавийликда — заиф, ҳақир одам номидан. Унинг нуқтаи-назари паст, ҳатто кўз сатҳидан ҳам паст (шу боис у теварак-атроф ва одатдаги нарсаларни шундай йириклаштиради, яқинлаштиради).