Эдуард Лимонов
Лимонов Эдуард Вениаминович (1943—2020) — ёзувчи, шоир, публицист, давлат арбоби.
Горьков (Нижегород) вилояти, Дзержинск шаҳрида туғилган, болалик йиллари Харьковда ўтган. 17 ёшидан бошлаб турли касбларда ишлай бошлаган. Адабиётга шоир сифатида кириб келган, тўпламлари хусусий нашриётларда чоп эттирилган. 1974 йилда мамлакатдан кетган, 1980-йил Францияда илк романи, дунёга машҳур бўлган «Это я — Эдичка» асари босилиб чиққан. 1990-йиллар бошида Россияга қайтиб келган.
Лимонов — йигирмадан ортиқ повесть ва романлар муаллифи, «История его слуги», «Дневник неудачника», «Подросток Савенко», «У нас была великая эпоха» шулар жумласидандир. Бир қатор шеърий ва насрий асарлар: эссе ва ҳикоялар тўпламлари, ижтимоий-сиёсий мақолалар, мемуар асарлар муаллифи. Унинг нафис ва шиддатли, исёнкор, чегараларни тан олмайдиган услубини айримлар «шафқатсиз реализм» деб атаса, бошқалар ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиган