Сергей Завьялов
1958 йилда Пушкин шаҳри (Ленинград вилояти)да туғилган. Ленинград университетининг мумтоз филология факультетини тамомлаган. Чет тиллар институти ва Санк-Петербург давлат университетида мумтоз тиллар ва қадимги адабиётдан дарс берган. Қадимги юнон, лотин, фин ва литва шеърияти таржимони. «Одалар ва эподалар» (1994), «Мелика» (1998), «Нутқлар» (2009), «Совет кантаталари» (2015), «Шеърлар ва достонлар» (2018) каби бешта шеърий тўплам унинг таржимасида нашр этилган. Шеърлари ўн икки тилга, китоблари эса инглиз, италян, фин, швед ва эстон тилларига таржима қилинган. Андрей Белий мукофоти, «Premio Ceppo Internazionale Pistoia» Италия шеърият мукофоти ва бошқа мукофотлар лауреати. Хельсин шаҳри (Финландия)нинг таклиф этилган ёзувчиси бўлган. Россия ва Финландия Инсон ҳуқуқлари нодавлат ташкилоти марказларининг аъзоси. Винтертур шаҳри (Швейцария)да яшайди.
Завьялов — экспериментлар шоири, антик даврни чуқур билиш билан қуролланган, доимий равишда шеъриятнинг ҳақиқий моҳияти бўлмиш шакл устида изланади. Шоирнинг «Русчадан ўгирмалар» туркумидаги жасорати қадрига етмасликнинг иложи йўқ.