Михаил Попов

Попов Михаил Михайлович (1957 йилда туғ.) — носир, шоир, публицист, танқидчи, сценарийнавис. Москва ҳукумати мукофоти лауреати (2002), Aндрей Платонов мукофоти (2000), Гончаров мукофоти (2009) ва бошқа мукофотларга сазовор бўлган.
Харковда рассом оиласида туғилган, болалиги Қозоғистонда ўтган. Қишлоқ хўжалиги техникумини битиргач, А. М. Горький номидаги Aдабиёт институтини тамомлаган. «Aдабиётшунослик» журналида фаолият кўрсатган, сўнг «Москва хабарномаси» журналида бош муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаган. 2004 йилдан Россия Ёзувчилар уюшмаси қошидаги насрий кенгашга раҳбарлик қилган.
Михаил Поповнинг «Байрам» номли биринчи романи «Совет ёзувчиси» нашриёти томонидан 1986 йилда нашр этилган. Поповнинг шеърий тўпламлар («Аломат» ва «Эртанги булутлар») ҳам бор ва 20 дан ортиқ насрий китоблар, шу жумладан психологик ва саргузашт романлар («Невольные каменьшики», «Плерома» ва бош.) муаллифи саналади. Тарихий романлар устаси сифатида танилган («Тамерлан», «Сулла», «Барбаросса», «Олонне» роман-биографияларини ёзган).
Поповнинг насри мукаммал сюжетга асосланган, кўпинча парадоксал, аммо айни пайтда классик анъаналарга мос келади.