Михаил Тарковский

Тарковский Михаил Александрович (1958 йилда туғ.) — носир, шоир, эссеист. «Ясная Поляна» 2010), Патриарх (2012) ва бошқа бир қатор адабий мукофотлар совриндори.
Москвада туғилган. Шоир Арсений Тарковскийнинг набираси, режиссёр Андрей Тарковскийнинг жияни ҳисобланади. 1981 йилда Ленин номидаги МДПИ нинг география ва биология йўналишини тамомлаган. Беш йил давомида Енисей биостанциясида ишлаган. Бу ердаги тажрибалари «Отдай моё» (2003) повестида акс этган. Узоқ йиллардан бери Красноярск ўлкасидаги Туруханск районида жойлашган Бахта қишлоғида яшайди, тайга овчилиги билан шуғулланади. «Енисей» номли Красноярск адабий альманахи бош муҳаррири.
1991 йилда Тарковскийнинг илк китоби бўлган шеърлар тўплами чоп этилди, Тарковскийнинг повест ва очерклари адабий журналларда босилиб чиқди. «За пять лет до счастья», «Замороженное время», «Тойота-креста». «Енисей, отпусти!», «Полет совы» ва бошқа кўплаб асарлар муаллифи.
Танқидчилар фикрига кўра, «янги авлоднинг традиционалисти» ёки «неореалисти» (Олегом Павлов, Алексеей Варламов ва бошқалар билан бир қаторда) ҳамда янги «қишлоқ шоири» ҳисобланади. Адиб ўзининг нозик ва маънавий қарашларга бой «Тайгага хос насри» орқали ҳаёт мазмуни, рус тарихи, инсонлар, табиат ва вақт ўртасидаги муносабатларни ёритади.