Игорь Меламед
1961 йилда Львов (Украина ССР)да туғилган. Черновиц университетининг филология факультетида ўқиган. А. М. Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаган. «Юность» журналида танқид бўлими муҳаррири, Переделкинодаги Борис Постернак музейида тадқиқотчи бўлиб ишлаган. Орқа мия жароҳатидан сўнг у мустақил ҳаракат қилиш лаёқатини йўқотди. Бетоблик йиллари фаол блогерга айланди, бир қанча мистик шоир ва танқидчиларнинг «адабий ниқоб»ларини яратди. «Уйқусизлик» (1994), «Қора жаннатда» (1998) ва «Ажр» номли шеърий тўпламлар муаллифи. Горький номидаги адабий мукофот, «Москва ҳисоби» мукофоти, Халқаро Волошин мукофоти совриндори. 2014 йилда вафот этган.
Ўлимидан сўнг шеърлари, очерклари, «адабий ниқоб»лари учта китоб ҳолида нашр этилди. «Игор ҳаётимда учратган энг қизиқарли ва ғайриоддий одам эди. <...> У Шоирга, ўша пайтда мен тасаввур қилган Шоирга ўхшамасди. Аммо айнан у Шоир эди. Қанчалик сийқаси чиққан гапга ўхшаб кўримасин, Худо юқтирган Шоир эди», деб эслайди адабиётшунос ва танқидчи Павел Басинский.