Оят



Чодир узра учиб увиллар шамол,
атрофимда зулмат ғимирлар маним.
Қачондир шоҳ эдим қудратли, алҳол
мағлуб этди бироқ шафқатсиз ғаним.

Қўлларинг излайман қора ҳавода,
ва Сенга ошиқар тун бўйи қалбим
чанқовбосди сувни излаган оҳу
булоқ томонларга ошиққан каби.

Тушим қанча масъуд бўлса уйқуда,
Шунча даҳшатлидир ўнгим, уйғонсам.
Ва мен: «Қутқар!» дея чорлаган тубсиз
қаърни излаб сира топа билмассан.

Аввалги шоҳона кўркимни қайтар,
Ва Ўз сўзинг ила бахш эт менга жон!
Шундай азоб чекар боёқиш Довуд
Яратганнинг қаттиқ муҳаббатидан.