Касалхонада
Ёрилган, тортилган мана шу томир
узилса, —қайларда бўлардинг, руҳим?
Бунда яшар ҳар ким қобиқдагидай
оқ дўзахда қучиб ўз дарду оҳин.
Тандан қайғулироқ ҳеч йўқ оламда,
йўқдир якун топган оғриқдан афзал,
уйқуга тортгувчи чарчоқдан кўра
илоҳийроқ ҳамда роҳатбахш нарса.
Ойнадаги оғоч ачинмас сенга.
Гўё ёт маъвода ёғар қор, чивғин.
Тиқирлар даҳлизда бўғиқ арава.
Касалхона йўли ҳаётдан узун.





