Виктор Лихоносов
Лихоносов Виктор Иванович (1936—2021) — ёзувчи ва публицист. Адиб 1988 йилда РСФСР Давлат мукофоти, 2010 йилда Россиянинг Юксак адабий мукофоти, 2013 йилда Россиянинг Бунин мукофоти ва бир қатор бошқа мукофотларларнинг лауреати бўлган.
Адиб Россиянинг Кемерово вилоятида туғилган, лекин унинг болалик йиллари Новосибирскда ўтган. Ёзувчи ҳақидаги қайдларда отаси фронтда вафот этгани ҳақида маълумотлар бор. У Краснодар педагогика институтини тамомлагач, қишлоқдаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Лихоносовнинг «Брянсклар» номли илк қиссаси 1963 йилда «Новий мир» журналида нашр этилган.
У «Сени дилдан севдим», «Тамандаги куз» ва «Элегия» ва бошқа кўплаб асарлари билан адабиёт саҳнасида лирик ва фалсафий наср муаллифи сифатида эътирофларга эришган. Рус казакларининг тақдири ҳақида ёзилган «Ёзилмаган хотиралар. Бизнинг мўъжаз Париж» номли салмоқли улкан романи унга Европада шуҳрат олиб келди. Унинг «Надоматлар» ва «Уйқудан аввалги қайдлар» эсселар тўпламлари, «Кручинанинг соғинчи» тахлит китоблари қайта қуришдан кейин публицистикада чинакам воқеага айланди.
Проза Лихоносова — сплав поэтического и исторического видения России и мира. Критики называли его «последним мелодистом» русской литературы; «Проза у него светится, как у Бунина», говорил А. Т. Твардовский.
Лихоносов насрида рус ва жаҳон адабиётининг поэтик ва тарихий қарашлари уйғунлиги акс этади. Танқидчилар уни рус адабиётининг «сўнгги куйчиси» деб аташади; «Унинг насри Бунин сингари порлайди», деди A. Т. Твардовский.