Ўрмонда

 

Ўрмонда, чумоли ини ёнида
улар ҳаётини кузатарман жим.
Дини бир, чеҳралар оға-инидек
ўхшаш мамлакатни тасаввур қилдим.
Улар орасида бой-камбағал йўқ,
бир хилда кийинган, ғам, кулфат, ташвиш
ёғилганда бирга енгиб ўтарлар.
Болаларин бирга этар парвариш...
Орзу қилдим, қараб толмас меҳнаткашларга,
      ва унутдим: билмас эдим улардек тиним:
           соат бонги уйғотарди ҳамда доимий
                нонуштани апил-тапил еб олар эдим.
Ва заводга шошилардим, нафратланардим
ўз чумоли инимдан мен қорнимда санчиқ
ва ҳушимдан кетгунга қадар.
Қилаётган бўлсам ҳасад ҳашаротларга,
динозаврлар йўқ бўлганга ўхшаган бешак
рўй берибди даҳшатли бир ҳалокат, демак.