Йўлкира
Трамвай тармоғи девор ортидан ўтгувчи зиндонда ўтирганимда,
шаҳар товушига, қопқонга тушган жонивордай қўмсаб тутардим қулоқ.
Хаёлан жаранглаб ўтгувчи ўша вагонда юриш-чун не бериш ҳақда
ўйлардим узоқ.
Қиммат авто, илиқ денгиз бўйида дала ҳовли, ақл бовар қилмас пул,
чиннилар, сувратлар, камёб тангалар —
сира ўйланмасдан тарқатар эдим,
булар бари менда бўлганда агар...
Йиллар ўтиб, ақлдан озгудек шодон, узоқ
кутилган трамвайда, байрам авжидек у дам
сайр этдим. «Йўлкира — уч тийин» деган арзимас эълонни ва орқадаги
Фарқни ҳисоблашга уринмасдим ҳам.





